«афруза ҳамдамова» тегли мақолалар


Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди
12 ноябрь 2024, 16:36

Афруза Ҳамдамова шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистоннинг 15 ёшли шахматчиси Афруза Ҳамдамова Бразилияда ўтказилган 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 10 та ғалаба ва битта дуранг қайд этиб, муддатидан олдин ғолиб бўлди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи чемпионлик унвони ҳисобланади.

Шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Абу-Дабидаги очиқ турнирда ғолиб чиқди ва $30 минг ишлаб олди
29 август 2024, 20:41

Шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Абу-Дабидаги очиқ турнирда ғолиб чиқди ва $30 минг ишлаб олди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Абу-Дабидаги очиқ турнирда бирор мағлубиятсиз ғолиб чиқди. У 30 минг доллар мукофот пули олди. Шамсиддин Воҳидов ҳам худди шунча очко жамғарди, аммо учинчи ўринни эгаллади. Ladies гуруҳида Афруза Ҳамдамова биринчи ўринни қўлга киритди.

Анастасия Боднарук тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
29 декабрь 2023, 11:03

Анастасия Боднарук тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Россиялик Анастасия Боднарук Самарқандда ўтказилган шахматнинг рапид тури бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон вакилалари орасида энг яхши натижани 14 ёшли Афруза Ҳамдамова кўрсатди. У 117 нафар шахматчи ичида 34-ўринни эгаллади.

Рапид бўйича ЖЧ: Магнус Карлсен етакчиликни сақлаб қолди, Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов кучли 30 таликка кирди
28 декабрь 2023, 20:02

Рапид бўйича ЖЧ: Магнус Карлсен етакчиликни сақлаб қолди, Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов кучли 30 таликка кирди

Ўзбекистонда ўтказилаётган рапид бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни якунига кўра Магнус Карлсен пешқадамликни сақлаб қолди. Ўзбекистон вакилларидан Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов кучли 30 таликка кирди, Муҳиддин Мадаминов эса ҳиндистонлик гроссмейстерни мағлуб этди.

Шахматчи Афруза Ҳамдамова 100 млн сўм билан мукофотланди
26 ноябрь 2023, 15:28

Шахматчи Афруза Ҳамдамова 100 млн сўм билан мукофотланди

Италияда шахмат бўйича ўтказилган 14 ёшгача қизлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонган Афруза Ҳамдамовага 100 млн сўм, унинг мураббийига эса 50 млн сўм пул мукофоти берилди. Шахматчи Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Шахматчи Афруза Ҳамдамова Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони бўлди
24 ноябрь 2023, 15:11

Шахматчи Афруза Ҳамдамова Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони бўлди

Шахматчи Афруза Ҳамдамова Италияда ўтган U-14 ЖЧда муддатидан аввал ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида қизлар орасидаги илк жаҳон чемпиони бўлди. Эътиборли жиҳати, у Шенген визасини расмийлаштириш кечиккани учун биринчи раундни ўтказиб юборди, аммо техник мағлубиятга қарамай, 9 та ғалабага эришди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг